Вольво 2030 йилга келиб премиум-классдаги электромобиллар орасида етакчиликни мақсад қилган

Вольво 2030 йилга келиб премиум-классдаги электромобиллар орасида энг машҳур брендга айланишни мўлжалламоқда. Янги Concept Recharge SUV машинасидан кўриниб турибдики, швед автомобилсозлик компанияси келажак авлод электромобиллар турларини кўпайтиришни ва тезкор икки томонлама қувватлантириш тизимини яратишни мақсад қилган.

Швециядаги аккумулятор ишлаб чиқаришга мўлжалланган Northvolt компанияси билан ҳамкорликда Вольво янада самарали ишлайдиган литий-ионли батареяларни ишлаб чиқаришни атрофлича қайта кўриб чиқади ва бир марталик қувват билан 1000 километр масофани босиб ўтиш учун керак бўладиган энергия зичлигини 50 фоизга оширишга ҳаракат қилади.

Шунингдек, аккумуляторларни қувватлантириш вақтини икки баробарга қисқартириш ва икки томонлама қувватлантириш имкониятларини йўлга қўйиш мақсад қилинган.

Шунингдек, Вольво бегона маълумотларни тизимга кириб келишини камайтириш, ҳайдовчиларнинг хабардорлиги ва хавфсизлигини ошириш ҳамда Андроид тизимини VolvoCars.OS архитектурасига қўшиш учун Google билан ҳамкорликни йўлга қўймоқчи.