Хакерлар маълумотларни қайтариш учун 70 миллион доллар талаб қилмоқда

Қўшма Штатлар ва бутун дунёдаги юзлаб компанияларнинг ахборот тизимларига юқтирилган вирус тўлов дастурининг ҳужуми ортида турганликда гумон қилинган хакерлар қўлга киритилган маълумотларни қайтариш учун 70 миллион доллар талаб қилишди.

“Revell” деб номланган кибержиноятчилар тўдаси ушбу сўровни якшанба куни кечқурун ўз блогида жойлаштирди.

Интернет-хавфсизлик фирмаси Recorded Future мутахассиси Алан Лиска хабар ҳақиқатан ҳам пайдо бўлганлигини айтиб, Revell ўтган йилдан бери блогдан фойдаланиб келаётганлигини таъкидлади.