Хитой коинотда қуёш электр станциясини қурмоқчи

Хитой Ер орбитасида улкан қуёш электр станциясини қуриш учун ҳозирда ишлаб чиқарилаётган янги ўта оғир юк кўта оладиган ракетадан фойдаланишни режалаштирмоқда.

Кўплаб парвозлари яқинлашиб келаётган Long March 9 ракетаси Ердан 35786 километр баландликда жойлашган космик қуёш энергияси иншоотларини қуриш учун ишлатилади.

Лойиҳа мунтазам равишда қуёш энергиясини оладиган, атмосфера ва истеъмол қилинадиган энергия қувватига таъсир қилмайдиган мавсумий ўзгаришлари бўлмаган улкан энергия йиғиш майдонини ташкил этишга қаратилган. Сўнг конвертация қилинган энергия Ерга микротўлқин ёки лазер орқали узатилади.

Лойиҳа кенг кўламда қайта тикланувчи энергия манбаларини етказиб беради ва энергия ресурслари етишмовчилигини енгишга ёрдам беради.

Лойиҳанинг амалга оширилиши 2022 йилда электр энергиясини кичик ҳажмда узатиш синовларидан бошланади ва 2030 йилга келиб мегаватт қийматда электр энергиясини ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.

Гигаватт даражасида электр энергиясини ишлаб чиқариш 2050 йилга қадар амалга оширилади. Бунинг учун Long March 9 ракетаси камида 100 мартадан кўпроқ парвоз қилиши ва орбитада йиғиш учун 10 минг тоннага яқин инфратузилма ва ускуналар олиб чиқиши керак бўлади.