Хитойда жазирама учун мукаммал мато кашф қилинди

Хитойлик олимлар “метамато”-титан диоксидининг нанопарчалари ва полилактид аралашмасини кашф қилишди. Ҳосил қилинган матонинг қалинлиги 550 микрометр-0,55 мм.дир. Матодаги кимёвий тўқималар инсон баданидан ажралаётган инфрақизилликни ютишга ва ташқарига чиқаришга имкон беради.

Мато шунингдек яқин диапазондаги ультрафиолет  ва инфрақизил нурларни ўзида акс эттириб, уни кийган инсонга қўшимча салқинлик беради.

 “Бундай ички тузилиши натижасида бизнинг метаматони кийган инсон деярли мукаммал даражадаги салқинликка эришади”,-дейди лойиҳа бошлиғи Гуанмин Тао.

Матонинг самарадорлигини аниқлаш учун тажриба ўтказилди. Икки кўнгилли бири метаматодан, иккинчиси эса пахта матодан тикилган футболкада кўчада бир соат вақт ўтказишди. Метаматони кийган инсоннинг бадан ҳарорати 31, пахталикни кийганники эса 37 бўлиб чиқди.

Олимлар бу матони ишлаб чиқариш арзонга тушишини айтиб, йирик текстиль корхоналаридан буюртма кутишмоқчи.