Хитойнинг янги элчиси АҚШ ҳақида “яхши гумонга” боряпти

Хитойнинг Вашингтондаги янги элчиси Цин Канг Қўшма Штатларга КОВИД-19 га қарши курашда ғалаба тилаб, икки томонлама муносабатлардан катта салоҳият кутаётганини, чуқур зиддиятли алоқалар фонида янги лавозимидаги фаолиятига оптимистик руҳда ёндошаётганини айтди.

Циннинг ташрифи Хитой шимолидаги Тианжин шаҳрида АҚШ давлат котибининг ўринбосари Венди Шерман ва олий мартабали хитойлик дипломатлар ўртасидаги юқори даражадаги музокаралардан бир неча кун ўтгач, иккала томон ҳам алоқаларни яхшилаш учун ён бериш кераклиги тўғрисида хулосага келган вақтга тўғри келди.

Европада фаолият олиб борган ташқи ишлар вазирининг ўринбосари 55 ёшли Цин, ўтган ой Вашингтонда саккиз йиллик меҳнатидан кейин лавозимдан кетишини эълон қилган Хитойнинг АҚШдаги энг узоқ муддатли элчиси, 68 ёшли Цью Тианкай ўрнини эгаллайди.

Унинг сўзларига кўра, давлатлар ўртасидаги алоқалар турли “паст ва баландликларга қарамай” олдинга силжийди ва АҚШ Президент Жо Байден раҳбарлигида иқтисодий ривожланишга эришади.