Юпитер ва Сатурн йўлдошларидан ҳаёт излари қидирилмоқда

Ердан ташқарида Марс сайёрасидан ҳаёт излаш биз учун янгилик эмас, албатта.

Қуёш тизимида Ердан бошқа ҳаётнинг заиф белгиларини бўлсада излашга бағишланган бир нечта илмий мақолалар орасида, ўтган ойда нашр этилган Энцелад ҳақидагиси энг қизиқарли маълумотлардан бирини тақдим этди.

Энцеладдаги океанлар 12-15 миль чуқурликдаги шўр сувдан иборат бўлиб, уларнинг юза қисмида 20 миль қалинликдаги музли қобиқ жойлашган. Олимларнинг фикрига кўра, у Сатурннинг шиддатли тортишиш майдонидаги ядро тошларининг ҳаракати билан исийди ва худди шу тўлқин кучлари томонидан ҳосил қилинган қобиқдаги ёриқлар океандан сувни коинотга чиқариб туради.

          Энцелад Сатурн сайёрасининг музли табиий йўлдоши бўлиб, бир вақтлар Юпитернинг йўлдошларидан бири ҳисобланмиш Европада бўлгани каби, бу йўлдош ҳам ҳаёт ривожланиши учун жуда совуқ муҳитга эга дея ҳисобланиб, астрономлар томонидан эътиборсиз қолдирилган.

Аммо, яқинда амалга оширилган бир қатор илмий кашфиётлар, жумладан кимёвий «биосигналлар» туфайли олимлар, ушбу самовий жисмга микробиал ҳаётни ўзида сақлаб қолиш имкониятига эга дея эътибор қарата бошладилар.

Агар мутахассислар томонидан амалга оширилаётган тадқиқотлар натижасида йўлдошда ҳаёт излари топиладиган бўлса, инсоннинг Ердан ташқарида яшаш имконияти мавжудлиги исботланиши башорат қилинмоқда.