136 килолик балиқ ушланди

Питер Шульц исмли балиқчи ўз жамоаси билан биргаликта Вашингтон каньонидан тахминан 80 км. узоқликда 136 килолик найзабалиқни тутиб олди. Бу ҳақда Fox News хабар қилди.

Балиқ Оушен-Ситида бўлиб ўтган Big Fish турнирида тутилган бўлиб, ҳакамлар тарафидан Атлантика дивизионидаги энг йирик ўлжа сифатида тан олинган. Балиқчилар уни тутишга 8 соат вақт сарфлашган.

“Бу менинг ҳаётимдаги энг йирик ўлжа”, – дейди Питер Шульц.

Шульц ўз жамоаси аъзоларига алоҳида миннатдорчилик билдирди.