Абу-Дабида тадбиркорлик қилиш осонлашди

Абу-Даби амирликда янги бизнес бошлаш учун қўйиладиган талабларни 71 фоизга камайтирди, бу эса пойтахтда тижорат фаолиятининг барча турлари бўйича янги бизнес ташкил қилишни анча осонлаштирди.

Бу ҳаракат ҳукуматнинг “Инвесторлар саёҳати дастури”нинг бир қисми, дейилади Абу-Даби Иқтисодий ривожланиш бошқармаси баёнотида. Жорий йилнинг апрелида ишга туширилган махсус ишчи гуруҳи ушбу мақсадга эришиш учун 20 дан ортиқ давлат тузилмалари ва хусусий сектор билан келишиб олди, деди ҳукумат агентлиги.

Янги бизнесни бошлаш учун зарур бўлган талабларни қисқартириб, ҳукумат “янги ишни бошлаш учун зарур бўлган вақт ва харажатларни камайтирди”, дея қўшимча қилди агентлик.

Барча ўзгаришлар тегишли тизимларда аллақачон ўз аксини топган ва 1 августдан кучга киради.