Америкалик киши 32000 дан ортиқ бургер еб Гиннес рекордлар китобига кирди

Бургерларни яхши кўрадиган америкалик Доналд Горске 1972 йилдан бери 32340 та бургер еб, Гиннес рекордлар китобига кирди.

Рекордчи 1972 йил 17 майдан буён буюртмаларни ҳисобга олади, ўша пайтда у кунига 9 тагача сендвич еган, шунингдек, 49 йил давомида сотиб олинган бургерларнинг барча қутиларини сақлаган.

“Мен у билан биринчи учрашганимда бургерга бўлган мойиллиги ҳақида айтмаган эди, лекин у ҳар куни бургер ейди”, дейди хотини Мари.

Бу катта миқдордаги тайёр овқатлар эркакнинг соғлиғига ҳеч қандай муаммо туғдирмаган, чунки сўнгги тиббий кўриклар унинг холестерин даражаси пастлигини ва қон босими нормал эканлигини тасдиқлайди.

64 ёшли қариндошининг айтишича, у ҳар куни узоқ юриб соғлиғини сақлайди.