АҚШ Конгресси аъзоси Қуддусдаги фаластинликларнинг уйларини бузишни зудлик билан тўхтатишга чақирмоқда

АҚШ конгрессмени Мери Нюман Исроил ҳукуматини Шарқий Қуддусдаги фаластинликларнинг уйларини бузишни дарҳол тўхтатишга чақирди.

Нюман твитида Исроилнинг фаластинликларга қарши чораларидан ғазабини билдирди.

У шундай деди: “Силван маҳалласидаги уйларидан фаластинлик оилаларни чиқариб ташлаш даҳшатли ва жирканчли ҳаракатдир… Исроил ҳукумати Шарқий Қуддусда Фаластин ҳуқуқлари ва халқаро қонунларни оёқ ости қилмоқда”.

Қуддус ишлари вазирлиги маълумотларига кўра, шу йил бошидан бери Исроил ҳукумати босиб олинган Шарқий Қуддусда 81 дан ортиқ биноларни бузиб ташлаган, вайрон қилиш ва кўчириш эса Силван, Шайх Жарраҳ ва шаҳарнинг бошқа маҳаллаларидаги ўнлаб фаластинлик оилаларга таҳдид солади.