АҚШда ўрмон ёнғинлари бутун бошли шаҳарни йўқ қилди

Шимолий Калифорнияда 3 ҳафта давом этган ўрмон ёнғинлари Гринвилл тоғли шаҳарчасигача етиб келиб, тарихий марказ ва турар жойларнинг катта қисмини йўқ қилди.

“Олов шаҳримиз марказини йўқ қилди. Тарихий биноларимиз, оилавий уйлар, кичик ишлаб чиқариш корхоналари ва мактаблар бутунлай йўқ бўлди”, – деди Плумас округи бошқарма бошлиғи Кевин Госс.

Калифорния ўрмон ва ёнғинлардан ҳимоя департаментининг берган маълумотларига кўра, мазкур ёнғин штат тарихидаги олтинчи энг йирик ёнғин бўлди.