АҚШда енгил самолётнинг уйга қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди

Бир двигателли енгил самолёт Американинг Виктория шаҳридаги уйга қулаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди ва жароҳатланди.

CBS телеканалининг хабар беришича, битта двигателли “Mooney M20” самолёти Викторияда бўш уйга қулаб тушди, бир неча киши ҳалок бўлди ва бошқалар жароҳат олди.

Калифорния ҳукумати воқеа жойида ҳалок бўлганларни тасдиқлади, лекин қурбонлар сонини очиқламади.

Транспорт хавфсизлиги миллий кенгаши (NTSB) авария сабабларини текширишни бошлади.