АҚШдаги ҳамюртимиз “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди

Америкада йилдан-йилга ўзбеклар сони ортиб бормоқда. Чет давлатларда миллатдошларимизнинг бошларини қовуштирадиган, уларнинг биргаликда, ҳамжиҳатликда меҳнат қилишларига, муаммо-ю ютуқларининг баҳам кўрилишида битмас хизмат кўрсатаётган ўзбек ташкилотлари ададининг ўсиши қувонарли ҳол. Шундай фаолият билан шуғулланувчи жамиятлардан бири “Сиэтл-Тошкент биродарлик ассоциацияси”нинг камтарона хизматлари давлатимиз томонидан юқори баҳоланмоқда.

1973 йилда Сиэтл ва Тошкент шаҳарлари ўртасидан биродарлик ассоциацияси тузилган ва ташкилот ҳозирга қадар фаол равишда ишлаб келмоқда. Ушбу ассоциациянинг тузилишидан мақсад АҚШ ва Ўзбекистон орасида дўстлик алоқаларини йўлга қўйиш ва мустаҳкамлаш ҳамда турли соҳаларда жадал ҳамкорликни ривожлантиришдан иборат.

Ассоциация Вице-президенти Фазлиддин Шамсиев Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро мубосабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитасининг “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди. Фазлиддин Шамсиев 2000 йилларнинг бошларида Америкага кўчиб келган. Профессор Фазлиддин ака Сиэтл ва Тошкент ўртасидаги алоқаларни тарғиб қилиш учун тинимсиз меҳнат қилган, шунинг учун бундай юксак эътирофли мукофотга жуда муносиб!