АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси америкаликларни Афғонистонни тезроқ тарк этишга чақирмоқда

Шанба куни АҚШнинг Кобулдаги элчихонаси Америка фуқароларини Афғонистонни тезроқ тарк этишга чақирди.

“АҚШ элчихонаси АҚШ фуқароларини мавжуд тижорат рейсларидан фойдаланиб, Афғонистонни тезроқ тарк этишга чақиради”, – деб ёзади элчихона ўзининг Твиттер саҳифасида.

Бу Британия Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги Буюк Британия фуқароларига хавфсизлик ҳолати ёмонлашгани учун мамлакатни тарк этишни маслаҳат берганидан бир кун ўтиб содир бўлди.