Ашраф Ғани Эронга ташриф буюрди

Афғонистон Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани Эрон пойтахти Теҳронга сафар қилди.

Хабарларга кўра, президент девони ахборот бюллетенида Муҳаммад Ашраф Ғанининг Теҳронга ташрифидан мақсад Эроннинг сайланган президенти Сайид Иброҳим Раисининг қасамёд қилиш маросимида иштирок этиш эканлиги айтилган.

Ташриф чоғида Президент Муҳаммад Ашраф Ғани билан вице-президент Сарвар Данеш, ташқи ишлар вазири Муҳаммад Ҳаниф Атмар ва Президент девони бош директори Абдул Матин Бег ҳамроҳлик қилди.

Бу ташриф чоғида Муҳаммад Ашраф Ғани Эрон Ислом Республикаси Президенти этиб сайланган доктор Сайид Иброҳим Раиси билан учрашишдан ташқари, у билан икки мамлакат ўртасидаги муносабатлар ва ҳамкорликни янада кенгайтириш ҳақида гаплашади.