БМТ Иқлим қўмитаси қаттиқ огоҳлантирди: ҳарорат хавфли кўтарилишга яқин

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Иқлим Кенгаши “Дунё ҳаддан ошиқ ҳароратга хавфли даражада яқинлашгани ва бунда  одамларнинг айбдорлиги шубҳасиздир”, деб қаттиқ огоҳлантириш берди.

Иқлим ўзгариши бўйича ҳукуматлараро ҳайъат (IPCC) томонидан эълон қилинган ҳисоботда, олимлар “Атмосферадаги парник газлари даражаси иқлимнинг ўнлаб йиллар давомида бузилишига кафолат берадиган даражада юқори”, деб огоҳлантирган.

Бундан ташқари ҳалокатли иссиқлик тўлқинлари, кучли торнадо ва бошқа экстремал об-ҳаво шароитлари ҳозир содир бўлмоқда ва улар янада оғирлашиши мумкин.

БМТ Бош котиби Антонио Гутерриш ҳисоботни “инсоният учун қизил рамз” деб таърифлаб, кўмир энергияси ва бошқа ифлослантирувчи қазилма ёқилғини зудлик билан тўхтатишга чақирди.

“Чиқиндиларни камайтириш учун зудлик билан, тезкор ва кенг кўламли чора-тадбирлар кўрилмаса, келгуси 20 йил ичида ўртача глобал ҳарорат 1,5 ° С гача исиш чегарасидан ошиб кетиши мумкин”, дейилади ҳисоботда.

Унда таъкидланишича, “Инсон фаолияти натижасида келиб чиқадиган чиқиндилар, бугунги кунда глобал ўртача ҳароратни саноатдан олдинги ўртача даражадан 1,1 даражага кўтарган ва агар у бўлмаганида, уни 0,5 даража целсийга кўтарган бўлар эди”. атмосферадаги ифлосланишни юмшатиш таъсири “”.

“Рейтерс” маълумотларига кўра, ҳароратнинг ишлаб чиқаришдан олдинги ўртача даражадан 1,5 даражадан ошиб кетиши иқлим ўзгаришига олиб келиши мумкин, масалан, иссиқлик шунчалик кучли бўладики, экинлар нобуд бўлади ёки одамлар ўлади.

Ҳисоботда “Ҳатто иқлим ўзгаришини секинлаштириш учун ҳам, дунёда вақт тугаяпти”, деб айтилган.