Дельта Уҳанга ҳам етиб борди

Хитой расмийлари бир йилдан ошиқ вақт мобайнида коронавирус ҳолатлари қайд қилинмаган Уҳан шаҳрида оммавий КОВИД тестини ўтказишни буюрдилар.

Коронавирус биринчи марта 2019 йилда 11 миллион аҳолиси бўлган Хитойнинг марказий шаҳарларидан бири Уҳанда аниқланган, бироқ пандемия давомида Хитой тезкор карантин ва аҳолини оммавий тестдан ўтказиш орқали юқумли касалликнинг тарқалишига чек қўйишга муваффақ бўлган.

Душанба куни Уҳанда, кўплаб мамлакатларда тарқалаётган коронавируснинг дельта вариантининг учта ҳолати аниқланди.

Миллий Соғлиқни Сақлаш Комиссияси сешанба куни мамлакатда 90 та янги ҳолат тасдиқланганини, шулардан 61 таси маҳаллий, 29 нафари яқинда чет элдан келганлар орасида юз берганини маълум қилди.

Пекин сўнгги кунларда жами бешта ҳолат ҳақида хабар берди. Ҳукуматга алоқадор олимларнинг айтишича, Хитой вакциналари коронавируснинг янги штаммларига нисбатан самараси паст, аммо барибир маълум миқдорда ҳимоя қилади.

Ҳозирги вақтда Хитойда фақат маҳаллий вакциналар ишлатилмоқда. Расмийларнинг айтишича, шу вақтга қадар 1,6 миллиарддан ортиқ вакцина дозалари қўлланилган.