Дубай полицияси ишчиларга шамсияли кепкалар тарқатмоқда

Дубай полицияси офицерлари ва волонтерлар кўча ишчиларига жазирама иссиқдан ҳимояланиш учун шамсияли кепкалар ва озиқ-овқатлар тарқатишни бошлади. Мазкур тадбир волонтерлик, ҳамдардлик ва хайр-эҳсонга йўналтирилган “Миллат руҳи” ташаббуси доирасида бўлиб ўтмоқда.

 Жорий йилнинг ёзи БАА тарихидаги энг иссиқ ёзлардан бири бўлиб, термометр кўпинча Цельсий бўйича 50 даражани кўрсатган. Ёзги жазирамани енгиш ва ёмғир чақириш учун ҳукумат бир неча бор булутларни тўплаш операцияларини амалга оширган.