Ҳайдовчилардан ишончномани талаб этиш тартиби бекор қилинади

Ўзбекистонда 2021 йил 1 сентябрь кунидан бошлаб электрон шаклга ўтказиш орқали қуйидаги ҳужжатларни ҳайдовчилардан талаб этиш тартиби бекор қилинади:

  • автомототранспортни бошқариш учун ишончнома (нотариал тартибда тасдиқланган);
  • техник кўрикдан ўтказилганлиги тўғрисидаги маълумот;
  • автотранспорт воситалари ойналарининг тусини ўзгартиришга (қорайтиришга) рухсатнома.

Ушбу тартиб жорий йилнинг 4 май куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати хавфсизлиги соҳасида давлат хизматлари кўрсатиш тартиб-таомилларини соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  271-сон Ҳукумат қарорида белгиланган эди.