Кипрга таътилга келган Россиялик маҳаллий аҳолининг хасислигидан шикоят қилди

Кипрда таътилини ўтказган Россиялик турист ўз блогида маҳаллий инсонларнинг ўта хасислигидан шикоят қилди. Унинг айтишича, бу ерлик юнонлар Россияликларга яхши муомала қилишса ҳам, ҳеч қачон уларга чегирма беришмайди.

“Ҳар қандай давлатда 4 дона эсдалик магнитча сотиб олсангиз, сизга ўзлари жон-жон деб чегирма беришади, аммо бу ерда савдолашиш умуман бефойда”,-деди у.

Турист оролдаги кўплаб дўконларга кириб, савдолашишга уринган, аммо барчаси фойдасиз бўлган.

Эсперимент учун турист бир нечта дўконларга кириб, 4 пой аквашуз (пляжда юриш учун махсус оёқ кийим )сотиб олмоқчи эканлигини айтган. Аммо юксак нархга қарамай, атиги бир сотувчи унга 50 цент (43 рубль) чегирма беришга зўрға кўнган.

Турист 3 ҳафта мобайнидаги кузатувларидан сўнг, маҳаллий аҳоли сайёҳларга чегирма беришдан кўра, ҳеч нарса сотмасликни афзал кўради, деган хулосага келган.