Ливанда танкер портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлди

Ливан Қизил Хоч Жамиятининг шанба куни берган маълумотига кўра, Ливан шимолида ёнилғи танкерининг портлаши оқибатида камида 20 киши ҳалок бўлган, 79 киши жароҳатланган.

Ёрдам гуруҳининг айтишича, танкер мамлакат шимолидаги Аккар вилоятида портлаган ва Қизил Хочга тегишли 22 гуруҳ ўлганлар ва ярадорларни яқин атрофдаги шифохоналарга олиб кетиш бўйича ишлаган.

Маҳаллий оммавий ахборот воситалари Қизил Хоч жамоалари, шунингдек, армия қўшинлари, Ички ишлар вазирлигига қарашли Ички хавфсизлик кучлари, фуқаролик мудофааси гуруҳлари ҳамда аҳоли ўлганлар ва ярадорларни кўчиришга ёрдам берганини хабар қилишди.

“Аккар қирғини Байрут портидаги қирғиндан фарқ қилмайди”, – деб ёзди собиқ бош вазир Саад ал Ҳаририй твиттерда.

У жароҳат олганларга тезликдаги шифо тилаб, ҳалок бўлганларнинг оилаларига ҳамдардлик билдирди.