Марказий разведка бошқармаси Хитой учун махсус бўлинма ташкил қилмоқчи

Марказий разведка бошқармаси, АҚШнинг стратегик рақиби ҳақида кўпроқ маълумотга эга бўлиш мақсадида унинг ҳаракатларини кузатиб турувчи, мустақил “Хитой миссияси маркази” ни яратиш таклифларини кўриб чиқмоқда.

Бошқарма директори Уилям Бернснинг Хитойдаги марказ (агентлик) имкониятлари бўйича ўтказган кенг кўламли сўровининг бир қисми бўлган ушбу таклиф, агентликнинг узоқ вақтдан бери “Шарқий Осиё ва Тинч океани бўйича миссия маркази”нинг бир қисми бўлган Хитойга эътиборини оширади.

Миссия марказлари МРБ манбаларидан фойдаланадиган автоном ташкилот ҳисобланади. Ички муҳокамалар ҳақида гапирган исмлари сир қолишини истаган бошқарманинг амалдаги ва собиқ ходимларнинг таъкидлашларига қараганда, алоҳида марказ ходимлар сони, уларни молиялаштириш ва Хитой билан боғлиқ фаолиятга энг юқори даражада эътибор қаратишга имкон яратиб беради.

Амалдаги миссия марказлари ўз ичига контрразведка, терроризмга қарши кураш ва Яқин Шарқ марказларини олади.

Марказий разведка бошқармаси ва бошқа АҚШ разведка агентликлари Хитойда разведка маълумотларини тўплаш имкониятлари бўйича муаммолар қаршисида туришибди. 2017 йилда Нью Йорк Таймс хабар беришича, Хитой ҳукумати 2010 йилдан бошлаб АҚШ Марказий разведка бошқармасининг жосуслик операцияларини тизимли равишда тўхтатиб қўяверган. 2010 йилнинг сўнгги ҳафталаридан 2012 йил охиригача хитойликлар Марказий разведка бошқармасининг камида ўнта “манбаларини” ўлдирган.