Мароккода қадимги устахона топилди

Мароккода қазишма ишлари олиб бораётган археологлар халқаро жамоаси “Томас I” деб номланган машҳур карьерда тош болталар тайёрланган қадимий устахона топилганлигини эълон қилдилар.

Олимларнинг айтишича, мазкур устахона Шимолий Африкада бугунгача топилган энг қадимий устахонадир. Бундан аввал топилган тош қуролларнинг ёши тахминан 700000 йил бўлиб, мазкур ҳудудга илк инсонлар ҳам шу даврда, яъни ашель маданияти пайтида келиб жойлашишган, деб тахмин қилинади.