Ниқоб тақиш “қуруқ кўз” синдромига сабаб бўлмоқда

Офтальмологларнинг берган маълумотларига кўра, коронавирус туфайли тақилаётган ниқоблар “қуруқ кўз” синдромига сабаб бўлмоқда экан. Бу ҳақда Олмониядаги Хайдельберг университети офтальмология бўлими бошлиғи доктор Герд Уве Ауффарт хабар беради.

Доктор Герд Хитойдаги илк коронавирусга чалинганларнинг кўпчилигини кейинчалик офтальмолог қабулига ҳам келганлигини айтди.

“Коронавирусни бошидан ўтказган инсонларнинг иммунитети бошқаларникига қараганда кучсиз бўлади. Айниқса кўз шох пардасини алмаштириш каби муаммолари бўлган инсонларда тикланиш даври секинроқ ўтади. Кунимизнинг асосий қисмини ниқоб тақиб ўтказаётганлигимиз учун ҳам “қуруқ кўз” синдроми кўпайиб бормоқда”.