Ню-Йоркда давлат мактаблари ўқитувчилари ва ходимлари мажбурий эмланади

Ню-Йорк шаҳрида ўқув йили бошланишидан олдин барча давлат мактаб ўқитувчилари ва бошқа ходимлари коронавирусга қарши эмланишини шарт қилди.

Шаҳар мери Билл де Блазионинг айтишича, мактабларда ишлайдиган 148 мингга яқин ходимлар ва хизматчилар 27 сентябрга қадар коронавирусга қарши эмлашнинг биринчи дозасини олишлари керак.

Мактаб ходимларининг камида 63 фоизи эмланган, аммо бу рақамга Ню-Йоркдан ташқарида вакцина олганлар киритилмаган.

Ўқув йили Ню-Йоркда 13 сентябрда бошланиши режалаштирилган.