Нью-Йоркдаги отишмада 10 киши яраланди

Нью-Йоркда икки қуролли киши уюштирган қуролли ҳужум оқибатида 10 киши яраланган.

New York Daily News полицияга таяниб хабар беришича, вақти -вақти билан давомли ўқ отишлар юз берган.

Хабарга кўра, 40 дан ортиқ ўқ отилиб, сартарошхонадаги бир гуруҳ одамларга ва бир қанча йўловчиларга ўқ теккан, расмийларнинг айтишича, бахтсиз ҳодисада саккиз эркак ва икки аёл жароҳатланган. Полициячининг айтишича, ярадорлар ёши 19 дан 72 ёшгача.

Полициянинг тахмин қилишича, ўт очган икки киши юқорида айтиб ўтилган сартарошхонадаги “Тринитариос” тўдасининг уч аъзосини нишонга олган.