ОАВ: Афғонистон президенти Ашраф Ғани Абу-Дабидаги шифохонага ётқизилди

Айрим оммавий ахборот воситалари Афғонистоннинг қочоқ президенти Ашраф Ғани БАА пойтахти Абу-Дабидаги шифохонада эканини ва унинг аҳволи ёмонлашаётганини билдирди.

Хабарларда  Ғани шифохонага даволаниш учун бир неча соат олдин кирганини маълум қилиниб, қолган тафсилотларни ошкор қилинмаган.

Афғонистон президенти Ашраф Ғани қирғиннинг олдини олиш истагини айтиб, мамлакатни тарк этди.

“Толибон” ҳаракати Афғонистон пойтахти Кобул ва у ердаги президент саройини назорат остига олганини эълон қилди.

Ўз навбатида, Толибон сиёсий идораси вакили Муҳаммад Наим ўтган якшанба куни Афғонистондаги уруш тугаганини айтган.