Озарбайжон Эронга норозилик нотасини юборди

11-август куни Эрон ислом республикасининг Озарбайжондаги фавқулода ва мухтор элчиси Саид Аббос Мусавий мамлакат Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга Озарбайжон ҳукуматининг норозилик нотаси топширилган.

Озарбайжон тарафи Эронга қарашли юк машиналарининг Қорабоғ ҳудудига ноқонуний тарзда кириб-чиқиб юрганидан шикоят қилган. Нотада шунингдек, Эроннинг машиналар учун расмий Бакудан рухсат олмаганлиги ва бу масаланинг олдин ҳам оғзаки тарзда Эрон элчиси билан муҳокама қилинганлиги такидлаб ўтилган.

Озарбайжон Ташқи ишлар вазирлиги Эрон янги ҳукуматининг масалани тезда ва ҳар икки тарафнинг манфаатларини кўзлаган ҳолда ҳал қилишига умид билдирди.