Қаддофийнинг ўғли сиёсатга қайтмоқчи

Ливия собиқ лидери Муаммар Қаддофийнинг ўғли, 6 йил аввал ғойиб бўлган Сайфул-ислом Қаддофий ОАВга интервью берди ва сиёсатга қайтмоқчи эканлигини айтиб ўтди.

Бугунгача Сайфул-ислом ўлик ҳисобланмоқда эди.

Халқаро жиноий ишлар суди томонидан инсониятга қарши жиноятлари туфайли қидирувда бўлган Сайфул-ислом Қаддофий Ливияни ўз отасининг “яшил ҳаракати” байроғи остида бирлаштирмоқчи эканлигини айтди.  Ливия суди 2015 йили уни ўлим жазосига ҳукм қилган эди.

Сайфул-ислом келажакда ўз номзодини президентликка қўйиш борасидаги саволни очиқ қолдирди.

Экспертлар томонидан ўз пайтида отасининг вориси сифатида кўрилган Сайфул-ислом Триполи ва Лондонда таълим олган ва илмий даражага эгадир.