Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти билан учрашди

Теҳрон шаҳрида бўлиб турган Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси Спикери Нуриддинжон Исмоилов бошчилигидаги парламент делегацияси Эрон Ислом Республикасининг янги сайланган Президенти Иброҳим Раисий билан учрашди.

Унда Эрон давлат раҳбари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан унинг сайловлардаги ғалабаси муносабати билан йўллаган самимий табриги учун ўз миннатдорлигини билдирди. Учрашув чоғида бундай юксак эътибор ва эътироф давлатларимиз ўртасидаги муносабатларни янги босқичда давом эттириш учун муҳим омил бўлиб хизмат қилиши таъкидланди.

Мулоқотларда Ўзбекистон ва Эрон ўртасидаги кўп томонлама алоқаларни изчил ривожлантириш, савдо-иқтисодий, ижтимоий-маданий соҳалар қатори парламентлараро ҳамкорликни янада чуқурлаштириш юзасидан фикр алмашилди.