Қозоғистон Туркияга ёрдам беради

Қозоғистон шанба куни давом этаётган ўрмон ёнғинларини ўчириш ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун Туркияга иккита вертолёт юборди.

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги баёнотига кўра, вертолётлар ва 16 кишидан иборат махсус гуруҳ Қозоғистон пойтахти Нур Султондан Туркиянинг жануби-ғарбий Муғла вилоятига Қозоғистон Президенти Қосим Жўмарт Тўқаевнинг топшириғига биноан учиб кетишган.

Баёнотда, шунингдек, Нур Султон ёнғин натижасида вайрон бўлган ўрмонларни тиклаш учун гуманитар ёрдам кўрсатишга тайёр эканлиги айтилган.

Туркиянинг қишлоқ ва ўрмон хўжалиги вазири Бекир Пакдемирли ўтган ҳафта бошланган 223 та ўрмон ёнғинидан олтитаси давом этаётганини таъкидлаган.

Туркия жанубида 28 июль куни ёнғинлар бошланганидан бери расмий маълумотларга кўра, камида саккиз киши ҳалок бўлган.