Қозоғистонда илк бора аёл киши экипаж қўмондони бўлди

Қозоғистонда илк бора учувчи аёл Мудофаа вазирлигида экипаж қўмондони этиб тайинланди.

Вазирлик томонидан берилган баёнотга кўра, бу аёл катта лейтенант Ардана Ботайдир. У кўп функцияли Су-30 ҳарбий учоғида мустақил равишда парвозни амалга оширди. Мазкур учоқда ҳар қандай об-ҳаво шароитида муракаб ҳарбий операцияларни ва разведка ишларини бажариш мумкиндир.

Ардана Ботай айни пайтда Қозоғистонда ҳарбий авиациясидаги ягона аёл учувчи бўлиб, ҳозирда Қорағанда авиабазасида хизмат қилади. Ботай бир неча ойлар давомида Толдиқўрғондаги авиабазада махсус курсларда таълим олди ва мураккаб имтиҳондан муваффақиятли тарзда ўта олди.