Россияда айиқлар овқат қидириб катта йўлларга чиқишди

Ёқутистонда давом этаётган ўрмон ёнғинлари туфайли айиқлар катта йўлларга ва қишлоқларга келиб, инсонлардан овқат беришларини кутиб туришибди.

Ижтимоий медиада улашилган фото ва видеолавҳаларда айиқларнинг йўл четида туриб, тўрт оёқда ўтаётган машиналарга қараб сакраётганлигини кўриш мумкин.

Ёқутистонда тахминан 19-20 мингга яқин қўнғир айиқлар бор. Ҳозирда улар яшаб турган ўрмонларнинг тахминан 3,5 млн. гектардан ошиқ майдони ёниб кул бўлди.