Saudi Aramco хакерлар ҳужумига учради

Хакерлар гуруҳи дунёдаги энг йирик нефт ва газ компанияларидан бири – Saudi Aramcoнинг хавфсизлик системасини бузиб, 1 терабайт махфий маълумотларни ўғирлади. Маълум бўлишича, хакерлар уларни даркнетга сотувга қўйишга ва харидорлар билан музокара бошлашга ҳам улгурди.

Компанияда 66 000 дан кўп ходимлар ишлайди ва унинг йиллик даромади тахминан 230 миллиард долларни ташкил қилади. Маълумотларни ўғирлаган ZeroX хакерлар гуруҳи эса Aramcoга уларни 5 миллион долларга сотиб олишни таклиф қилмоқда.