Соҳилни сигарет қолдиқларидан тозаловчи робот

Дунё бўйлаб ҳар йили 14,5 триллион дона сигарет қолдиғи чиқинди сифатида ташланади.

Эдвин Боуз яна бир тадбиркор Мартин Люкарт билан биргаликда денгиз соҳилини сигарет қолдиқларидан тозаловчи Beach Bot деб номланувчи робот ишлаб чиқдилар. У сунъий интеллект ёрдамида қумдаги сигарет қолдиқларини қидириб топиб, тозалайди.

Робот ўрнатилган камералардан фойдаланиб, қумни “кўздан” кечиради ва сигарет қолдиқларини аниқлайди. Тўпланган сигарет қолдиқлари тегишли ахлат қутисига ташланади.

Афсуски, қолдиқлар келтириб чиқарадиган муаммолар кўринганидан анчагина жиддийроқ. 2019 йилда Бразилияда ўтказилган тадқиқот хулосасига кўра, сигарет қолдиқлари 14 йилда бутунлай чириб кетар экан.

Яна бир қизиқ жиҳат: сиз сигарет қолдиқлари ҳақида хабар бериш орқали пул ишлаб олишингиз мумкин. Microsoft Trove иловаси ёрдамида одамлар ифлосланган соҳилларнинг фотосуратларини юборишлари ва сигарет қолдиғи акс этган ҳар бир сурат учун 25 центдан пул маблағлари олишлари мумкин.

Кейинроқ, фотосуратлардаги сигарет қолдиқлари таҳлил қилинади, бу эса Beach Bot га уларни реал вақт режимида қидириб топишга ёрдам беради.