Стив Джобснинг имзоси бўлган Apple II компютер қўлланмаси 800 минг долларга сотилди

CNN хабар беришича, Бостондаги ким ошди савдосида 1980 йилда асосчиси Стив Джобс имзолаган Apple II компютер қўлланмаси сотилган.

Сайт Apple II компютеридан фойдаланиш бўйича қўлланма қарийб 800 минг долларга сотилганини маълум қилди. Қўлланмада компютернинг мазмуни ва ундан қандай фойдаланиш 196 саҳифада кўрсатилган”.

Стив Джобс ўша пайтда бир фойдаланувчи учун Apple II компютерининг қўлланмасига имзо чекиб, унга шундай ёзган эди: “Жулиан, сизнинг авлодингиз биринчи бўлиб компютерлар билан ўсган, бориб дунёни ўзгартиринг! Стивен Джобс, 1980”.

Apple II компютер қўлланмасига Appleнинг биринчи рақамли сармоячиси ва компаниянинг иккинчи бош директори Майк Маркула ҳам имзо чекди. Бу Стив Джобс ва Маркула Буюк Британияда Apple компаниясини тарғиб қилиш пайтида бўлган.

Буюк Британияда ўз маҳсулотларини тарқатиш учун Apple билан ишлаган тадбиркорнинг ўғли Жулиан Бревер 1980 йилда Стив Джобс ва Майк Маркула томонидан имзоланган компютерга эга бўлган.

1977 йилда ишга туширилган Apple II компютери компаниянинг биринчи муваффақиятли маҳсулоти бўлиб, одатда бозор учун ишлаб чиқарилган биринчи компютерлардан бири ҳисобланади.