Афғон муҳожирларининг Буюк Британиядаги карантини чўзилиб кетди

Август ойидан бошлаб Буюк Британия Афғонистондан расмий ҳисоботга кўра 8000 дан ошиқ муҳожирларни олиб чиқди.

Санитария қоидаларига мувофиқ равишда бу инсонлар 10 кун карантинда қолишлари шартдир. Аммо бу муддат ўтгандан кейин ҳам баъзи афғонистонликлар меҳмонхоналарда қолишга мажбур бўлмоқдалар. Улар ҳалигача бундан кейин қаерда яшашларини билмайдилар.

“Қочишга мажбур эканлигимизга ишонолмадим. Аммо ҳаётимизни сақлаб қолиш учун шундай қилмасак бўлмасди”.

Британия Ички ишлар вазирлигининг айтишича, Афғонистонда инглиз кучларига ёрдам берган афғонистонликлар мамлакатда бутунлай қолишлари мумкин. Бошқаларга эса 5 йиллик виза ва ишлашга расмий рухсатнома берилади.