Афғонистонда ҳукумат алмашгандан сўнг илк бора Ўзбекистондан юк поездлари келди

Афғонистонда ҳукумат бошига Толибон ҳаракати келгандан бери илк кез Ўзбекистондан икки юк поезди кириб келган. Бу ҳақда маҳаллий Рajhwok АА хабар қилади.

Поездларга қандай юк ортилганлиги ҳақида маълумот берилмаган. Агентликка мазкур хабарни етказган Афғонистон тижорат-ишлаб чиқариш палатаси вакилларининг айтишича, улар Толибон билан мамлакатдаги жорий иқтисодий аҳвол борасида учрашув ўтказишган. Толибон вакиллари эса ўз навбатида уларга божхона ва хавфсизлик билан боғлиқ барча муаммоларни энг қисқа вақтда ҳал қилишга ваъда берган.