АҚШ суди Blue Origin компаниясининг SpaceX га қарши даъвоси моҳиятини тушунтириб берди

АҚШ даъволар бўйича федерал суди томонидан эълон қилинган таҳрир қилинган материаллари Blue Origin компаниясининг НАСА га қарши SpaceX билан тузилган шартнома ҳақидаги даъвосининг моҳиятини очиб беради, деб хабар беради SpaceNews.

Blue Origin томонидан эълон қилинган шикоятга кўра, SpaceX нинг фазогирларни Ойга қўндириш бўйича илгари сурган таклифида, тендер шартларига кўра ҳар бир амалга ошириладиган парвоздан олдин, учишга тайёрлик таҳлилини ўтказишг талаби эътибордан четда қолдирилган.

Blue Origin иддао қилишича, парвоз тайёрлигини таҳлил қилиш талабининг бажарилмаслиги SpaceX учун Артемис лойиҳаси доирасида шартномани тузиш имкониятини бермайдиган камчиликдир. Компания SpaceX таклифини хавфли деб ҳисоблайди.

Blue Origin компаниясининг НАСА га қарши берган даъвоси SpaceX компаниясининг ишини октябрь ойининг охиригача тўхтатиб қўйган. Тегишли келишув қиймати 2,9 миллиард долларни ташкил қилади.