АҚШ: Виржиния штатидаги Heritage ўрта мактабдаги отишмада икки ўқувчи яраланди

Полиция хабарига кўра, Виржиния штатининг Нюпорт Нюс шаҳридаги Heritage ўрта мактабида содир бўлган отишмада икки ўқувчи яраланган.

Нюпорт Нюс полиция бошлиғи Стив Дрюнинг айтишича, жароҳат олган икки киши 17 ёшли ўғил ва қиз бўлиб, улар шифохонада даволанмоқда ва уларнинг жароҳатлари жиддий эмаслигини таъкидлаган.

Дрюнинг қўшимча қилишича, боланинг юзига, қизнинг эса оёғига ўқ теккан.

Ўрта мактаб ўқувчилари эвакуация қилинган. Гумонланувчи ҳали қўлга олинмаган, унинг исми ва отишма сабабларини ошкор қилинмаган.