Байден: Бизда иқлим ўзгаришига қарши туришга вақт қолмади

АҚШ президенти Жо Байден, Қўшма Штатларнинг энди иқлим ўзгариши оқибатларига қарши туришга вақти қолмагани ҳақида огоҳлантирди.

Байден сешанба куни Ню-Жерси штатига ташрифи чоғида иқлим ўзгариши оқибатларини таъкидлади.

Демократ Байден, глобал исишга қарши курашни сиёсатнинг устувор йўналишларидан бири қилиб, инфратузилма харажатлари ва иқлим ўзгаришини юмшатиш зарурлигига эътибор қаратди.

“Ўнлаб йиллар давомида олимлар об -ҳавонинг кескин ўзгариши ҳақида огоҳлантиришган”, деди Байден, Хиллсборо шаҳарчасида штат ва маҳаллий раҳбарлар билан ўтказилган брифингда.

“Ўрмон ёнғинлари, бўронлар ва сув тошқинлари сабабли Қўшма Штатларнинг турли минтақалари табиий офатлардан зарар кўряпти. Биз вазиятнинг ёмонлашишига йўл қўймаслигимиз мумкин”, дея қўшимча қилди Байден.

“Айда” бўрони тезлиги соатига 240 километрга етди, минтақадаги денгиз ва қуруқликдаги нефт қазиб олиш платформалари, нефт ва газни қайта ишлаш объектларига катта зарар етказди, натижада 60 га яқин одам ҳалок бўлди.