Байден ўз нутқида АҚШ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти номини адаштириб юборди

Sky News телеканалининг хабар беришича, АҚШ президенти Жо Байден Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг 76 -сессиясида сўзлаган нутқида АҚШ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти номларини чалкаштириб юборган.

“Америка Қўшма Штатлари демократик қадриятлар, эркинлик ва тенглик тарафдори бўлади. Мен ҳамма одамларнинг универсал ҳуқуқларига ишонаман. Бу бизнинг миллатимизнинг ДНКсига сингиб кетган”, деди Байден ўз нутқида.

Байден халқаро ташкилотнинг асосий хусусияти ҳақида гапирар экан, ўз мамлакати – АҚШ ва Бирлашган Миллатлар Ташкилоти номларини чалкаштириб юборган.