Bitcoin.org ни биринчи марта бузиб киришди

Номаълум хакерлар гуруҳи тарихда биринчи марта Bitcoin.org ахборот-ресурс веб-сайтини бузиб, унга криптовалюталарни бепул тарқатиш ҳақидаги эълонни жойлаштирдилар. Улар фойдаланувчилардан ўз биткоинларини кўрсатилган ҳамёнга жўнатишни, бунинг эвазига фойдаланувчиларга икки баробар кўпроқ биткоин қайтаришларини айтишди.

Bitcoin.org вакиллари сайтни қандай қилиб бузиб киришганини аниқлаш устида ишлаётганларини маълум қилишди.

Bitcoin.org домени Bitcoin тармоғи ишга тушишидан олдин, 2008 йил 18 августда рўйхатга олинган. Айтишларича, у криптовалюта яратувчиси Сатоши Накамото томонидан рўйхатдан ўтказилган. Сайтда биткоин ва биринчи криптовалютанинг очиқ кодли дастурий таъминоти ҳақидаги маълумотлар мавжуд.

Bloomberg маълумотларига кўра, Сатоши Накамото номи остида фаолият олиб борган шахс 2014 йилда 58 ёшида амиотрофик латерал склероз туфайли вафот этган Хел Финни бўлган.