Чиқиндисиз юк кемаларининг аҳамияти ортиб бормоқда

Буюк Британия юк кемаларини водород двигателлари билан бошқариладиган “ҳайдовчисиз” сув ости кемаларига алмаштирмоқчи.

Британия ҳукумати Англия ва Ирландия ўртасида юк ташиш учун водородли электр двигателлари билан сузадиган бошқарувчисиз сув ости кемаси яратилиш режасини маъқуллади. Биринчи босқичда Oceanways компанияси тадқиқот ва тажриба-конструкторлик ишлари билан шуғулланади. Ҳукумат бунинг учун 525 минг фунт стерлинг маблағ ажратган.

Oceanways биринчи автоном сув ости кемалари 2025 йилда Глазго ва Белфаст ўртасида сузишни бошлайди ва 2026 йилга қадар 10 та сув ости кемасидан ибора флот қуради. Лойиҳанинг дастлабки босқичида, бундай сув ости кемалари контейнер кемалари юрмайдиган саёз сувларда қатнаши режалаштирилмоқда. Соҳилдан узоқда, сув ости кемалари, 50 метр чуқурликка шўнғиб, тўлқинлар ва ёмон об-ҳавони писанд қилмасдан белгиланган йўналиш бўйлаб сузадилар. Шу билан бирга, улар махсус қурилмалар ёрдамида денгизни микропластик чиқиндилардан тозалаб боради.

Ҳукуматнинг “Тоза денгиз” танловида Oceanways га берилган 525 000 долларлик грант, экологик тоза денгиз транспорти технологияларини ривожлантиришни қўллаб-қувватловчи 31,8 миллион долларлик давлат жамғармасининг бир қисми бўлди холос. Ҳозирги вақтда глобал юк ташиш умумий углерод чиқиндиларининг қарийб 3 фоизини ишлаб чиқаради ва Буюк Британия 2050 йилга бориб ўз улушини нолга туширишни мақсад қилган.