COVID-19 бўйракларни “қаритиши” мумкин

АҚШ да ўтказилган янги тадқиқотга кўра, коронавирус билан оғриган инсонларда бўйрак шикастланиш хавфи анча юқори бўлади.

Тадқиқотлар шуни кўрсатдики, коронавирусга чалиниб соғайган инсонлар бошқаларга нисбатан 35% кўпроқ бўйрак касалликлари ёки ушбу орган функцияларини йўқотишдан азоб чекадилар. Коронавирус бўйракни ҳаттоки 30 йилга “қаритиб” юбориши мумкин.

Бундай инсонларнинг бўйраклари токсинларни фильтлаш хусусиятини қисман ёки бутунлай йўқотади.

Мазкур тадқиқотлар Journal of the American Society of Nephrology да нашр қилинган.