Электромобил ишлаб чиқарувчиларига берилган янги солиқ имтиёзи Маскни ғазаблантирди

Элон Маск касаба уюшмалари бўлган компаниялар томонидан ишлаб чиқарилган электромобиллар учун тақдим қилинадиган 4500 долларлик солиқ имтиёзини ўз ичига олган янги қонун лойиҳасидан ғазабланмоқда.

У касаба уюшмалари бўлган электромобил ишлаб чиқарувчиларга фойда келтириши мумкин бўлган қонунни танқид қилди.

Жума куни Демократик палата қонун чиқарувчилари касаба уюшмаси бўлган АҚШ корхоналарида йиғилган электромобилларни сотиб олувчилар учун 4500 доллар солиқ имтиёзларини назарда тутувчи қонун лойиҳасини илгари сурдилар.

Маск қонун лойиҳаси Форд ва Бирлашган автомобиль ишчилари (UAW) касаба уюшмаси лоббичилари томонидан ишлаб чиқилганлиги ҳақида твиттерда изоҳ ёзди.

Ушбу имтиёз АҚШнинг GM, Ford ва Chrysler каби уюшган автомобиль ишлаб чиқарувчиларига устунлик бериши мумкин. Тарихан касаба уюшмаларига қарши бўлган Tesla эса ютқазиши мумкин.

UAW матбуот котиби Insider Маскнинг изоҳлари бўйича берган саволига жавоб бермади, лекин у UAW президенти Рей Каррининг қонун лойиҳасини мақтагани таъкидлади.

Ford ҳам Insider нинг сўровига дарҳол жавоб бермади.

Шунингдек, қонун лойиҳасида АҚШда сотиладиган янги электромобиллар учун 7500 долларлик асосий рағбатлантириш назарда тутилган ва хорижда ишлаб чиқарилган автомобиллар беш йил давомида ушбу имтиёзга эга бўлишлари мумкин. Бу қоида Мексикада йиғилган Ford автомобилларига нисбатан қўлланилади.