Фарер оролларида 1400 дан ортиқ дельфинлар ўлдирилди

Китсимон балиқларни овлаш Фарер оролларида юз йиллар давомидаги анъана ҳисобланади. Бу балиқчилик фаолияти тарафдорларининг фикрича, маҳаллий аҳоли учун озиқ-овқат захирасини шакллантиришнинг ишончли усули ва уларнинг маданий ўзига хослигининг муҳим қисмидир.

Фарер оролларида дельфинларни овлаш анъанаси ҳайвонларни ҳимоя қилиш бўйича халқаро ташкилотларнинг ғазабини қўзғаб юборди. Дам олиш кунлари овчилар саёз сувга тушиб, 1400 дан ортиқ дельфинларни сўйишган. Кит овчилари уюшмаси бу иш хато бўлганлигини таъкидлаган.

Оқ юзли дельфинлар қирғини ўтган якшанба куни Скалафъордур қишлоғидаги соҳилда содир бўлган.

Овчилар кемаларда денгиз сут эмизувчиларининг катта тўдасини соҳилга қамаб, пичоқлар билан ўлдиришган.

Дельфин жасадлари анъанавий равишда маҳаллий аҳолига тарқатилган.

Бироқ, ҳайвонлар ҳуқуқлари фаоллари бўлаётган воқеаларнинг шафқатсизлигидан ғазабда. Скалафъордур соҳилидаги қотиллик кўлами ҳатто кўплаб маҳаллий аҳолини ҳам ҳайратда қолдирди ва овчилар танқидига сабаб бўлди.