General Motors Hummer электр пикапини тақдим қилди

General Motors компанияси юқори автономика ва қувватга эга бўлган Hummer электромобилларнинг янги турини тақдим этди.

Учта электр моторга эга Hummer EV Edition 1 атиги 3 сонияда 0 дан 96 км/соат тезликка эриша олади.

Hummer EV Edition 1 бир марталик тўлиқ қувват билан 563 км масофани босиб ўта олади. Модель бозорга 2021 йилнинг кузида чиқиши кутилмоқда.