Глобал Корея бакалаврлик грант дастури

Глобал Корея бакалаврлик грант дастури учун аризалар қабул қилинмоқда. Грантни қўлга киритиш учун дунёнинг исталган қисмидан барча халқаро талабалар ариза бериш ҳуқуқига эга. Грант берилишидан мақсад бакалавриат даражасида таълим олишни истаган халқаро талабаларни қўллаб-қувватлашдир.

Грант деярли барча академик йўналишлар ва мутахассисликлар учун тақдим этилади. Ажратилган грант миқдори ўқиш ва яшаш ҳаражатларини тўлиқ қоплайди. Жами дастур доирасида 220 та (125 та элчихона орқали, 95 та ОТМлар орқали) грант тақдим қилинади.

Грантнинг тақдим этилиш давомийлиги 5 йил бўлиб, у 1 йиллик корейс тили курси ва 4 йиллик бакалавриат даражаси учун ўқишни ўз ичига олади. Ҳар бир элчихона ва ҳар бир университет учун аризаларни қабул қилишнинг алоҳида тартиби ва муддатлари бор.

Глобал Корея бакалаврлик грант дастури тафсилотлари:

Илмий даража: бакалавриат;

Грантлар сони: 220 та;

Грант миқдори: ўқиш ва яшаш ҳаражатлари тўлиқ қопланади;

Ким учун: халқаро талабалар учун;

Грант тақдим этаётган мамлакат: Жанубий Корея;

Ҳужжатларни топшириш учун охирги муддат: 2021 йил 20 октябр.