Google маҳсулотлар директори компаниядан кетишини эълон қилди

Google маҳсулотлар директори Андрей Дороничев компанияда 14 йил меҳнат қилган. У Инстаграмдаги ўз саҳифасида Google дан кетаётгани ҳақида ёзган. 31 август кунинг унинг компаниядаги охирги иш куни бўлди.

Кетганидан сўнг, у “инвестор, тадбиркор ва кўча мусиқачиси” сифатида ҳаёт ўтказмоқчи.

Андрей Дороничев Google маҳсулотлари директори бўлиши билан бирга, YouTube нинг мобил версиясини ишга туширишга масъул шахс бўлган. Кейинроқ у виртуал реаллик билан боғлиқ йўналиш билан шуғулланган. 2020 йилдан бери Андрей Stadia ўйин платформасини ривожлантириш устида ишлаб келмоқда эди.

2020 йил апрель ойида Дороничев Юрий Дуднинг Силикон водийсидаги русийзабон аҳоли ҳақидаги уч соатлик фильмининг қаҳрамонларидан бирига айланди.

Андрей 2021 йил июнь ойида Gagarin Capital капитал фондининг асосчиси Николай Давидов билан биргаликда тадбиркорлар, инвесторлар ва стартаплар учун Место ҳамжамиятини ишга туширди.